Иско кеча "Реал"даги юбилей ўйинини ўтказди

24 сентябрь, 00:59 175

Иско кеча

Мадриднинг “Реал” клуби  ярим ҳимоячиси Иско учун Испания Ла Лигаси 6-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши баҳс(2:1) “қироллик клуби” либосида ўтказган 200-ўйин бўлди.

Иско майдонга тушган 200 беллашувнинг 151 тасида “Реал” ғалаба қозонган, қолган 27 ўйин дуранг, 22 баҳс эса “қироллик клуби”нинг мағлубияти билан якунига етган.

Футболчининг ўзи эса 200 та баҳсда 34 та гол киритган ва 47 бор шерикларини голли узатма билан та`минлаган.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи 2013 йил “Реал” томонидан “Малага”дан 30 млн еврога ҳарид қилинган эди. Қайд этиш жоиз, Иско ўтган ҳафта мадридликлар билан шартномасини 2022 йилга қадар узайтирган эди.