Искога “Барселона” варианти қизиқ кўринмоқда

31 март,2017, 15:35 899

Искога “Барселона” варианти қизиқ кўринмоқда

 

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери “Реал” ярим ҳимоячиси Иско жамоани тарк этиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалганди.

Сўнгги янгиликларга қараганда, испаниялик хавбек билан “Барселона” директори учрашган ва уни Каталонияга чорлагани борасидаги маълумотлар тарқаган.

Ўз навбатида, Иско Мадридни тарк этадиган бўлса уни “Реал” бошқа чемпионатга қўйиб юборишни мумкинлигини айтиб ўтган. Аммо Иско Ла Лигада тўп тепишни истамоқда. Шунинг учун хавбек “Барселона” вариантини танлаши ҳам мумкин.