Исландия ҳам ЖЧ-2018ни бойкот қилиши мумкин

Исландия ҳукумати ҳам Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақаларини бойкот қилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Гудлаугур Тор Тордарсон айтиб ўтди.

“Албатта, биз буни ўйлаб кўрамиз. Бу савол фақат Британияга таалуқли эмас. Биз бу борада ўз позициямизни аниқлашимиз ва буни иттифоқчиларимиз билан муҳокама қилишимиз лозим. Ҳозирча эса бу борада ҳеч қандай қарор қабул қилганимизча йўқ”, - дейди Тордарсон.

Эслатиб ўтамиз, Исландия мусобақанинг гуруҳ босқичида Аргентина, Нигерия ва Хорватия каби терма жамоаларга қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!