Исландия президенти Косовога қарши баҳсни оддий мухлислар қаторида томоша қилди (фото)

Исландия президенти Гудни Йоханссон кеча бўлиб ўтган Косовога (2:0) қарши баҳсга ташриф буюрди. Эътиборлиси, мамлакат раҳбари ушбу тарихий ўйинни ВИП ложада эмас, балки, оддий мухлислар қаторида туриб томоша қилди.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг “I” гуруҳида иштирок этган исландияликлар ўз тарихларида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!