Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифига айланди

1 апрель, 14:56 245

Ислом Қобилов “Металлург”нинг 700-голи муаллифига айланди

 

Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда бекободликлар ўзларининг олий лига баҳсларидаги 700-голларини киритишди. Бунгача 557 ўйинда “Металлург” рақиблари дарвозасига 697 та гол урганди. Дастлабки турларда рақиблари дарвозаси томон йўл топа олишмаган пойтахт вилояти вакиллари бу сафар битта ўйинда тўртта гол киритишга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Ислом Қобилов киритган гол эса “Металлург” учун юбилей – 700-гол сифатида тарихдан жой оладиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бевосита ушба голнинг киритилишига тўхталадиган бўлсак, гол муаллифи учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Жаҳонгир Абдумўминов ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо қанотдан тўп етказиб берилганда Жаҳонгирнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса бекободликларнинг бир йўла икки ўйинчиси – Ислом Қобилов ва Зоҳид Абдуллаевлар ташланишди. Ислом иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Шук боис у тўпни пастга туширмасдан боши билан уриб дарвоза чизиғининг кесиб ўтишини таъминлади. Сўнгра ҳар эҳтимолга қарши Абдуллаев ҳам тўпга зарба бериб голга шубҳа қолдирмади. Бироқ бу вазиятда гол барибир “Металлург”нинг ёш ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳисобига ёзилди.