Ислом Тўхтахўжаев: ОЧЛ қуръаси бизга нотаниш рақибларни тақдим этди

7 декабрь,2017, 17:01 299

Ислом Тўхтахўжаев: ОЧЛ қуръаси бизга нотаниш рақибларни тақдим этди

 

Кеча, 6 декабрь куни Куала-Лумпур шаҳрида 2018 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон чемпиони ҳамда мамлакат Кубоги соҳиби “Локомотив” Ғарб минтақасида “B” гуруҳидан жой олди. Жамоа гуруҳ босқичида “Дуҳаил” (Қатар), “Ал Ваҳда” (БАА) ҳамда “Зобоҳан” (Эрон) / “Аизавл” (Ҳиндистон) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

"Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев мазкур гуруҳ ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, қуръа нотаниш рақибларни тақдим қилганини айтди. 

"Қуръа жараёнини кузатиб бордим. Зеро жамоамизга қуръа қандай рақиблар тақдим этиши барчамиз учун қизиқарли эди. Ишонч билан айта оламанки, қуръадан кўнглим тўлди. Тўғри, гуруҳимизга биз учун у қадар таниш бўлмаган жамоалар тушди. Барча клублар билан ўйинлар қизиқарли ўтишига аминман", - деди маҳоратли футболчи.