Ислом Тўхтахўжаев Қатарга қарши ўйинни ўтказиб юборади

 

Айни пайтда ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ўйиннинг 13-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Шу тариқа футболчининг сариқ карточкалари сони 2 тага етди. Бу эса Тўхтахўжаевни кейинги ўйинни ўтказиб юборишини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кейинни баҳсни Тошкентда Қатарга қарши ўтказади. Ушбу беллашув 28 март куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!