Ислом Тўхтахўжаев: Хитой ва Жанубий Корея билан муҳим ўйинларда ғалабага эришмоқчимиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг сўнгги 2 учрашувига ҳозирликни давом эттирмоқда.

Миллий терма жамоамизнинг олдиндаги ўйинларига тайёргарлиги хусусида “Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрларини ўртоқлашди.

Тайёргарлик жараёнини бошлаб юбордик. Олдинда бизни жуда муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутяпти. Насиб этса, ушбу учрашувларда ижобий натижага эришиб, энг эзгу мақсадимизга етмоқчимиз. Йиғинга секин-аста хориждаги футболчилар ҳам етиб келишмоқда. Барчанинг кайфияти аъло даражада. Агар мухлисларимиз бизни дуо қилиб туришса, албатта ўз ниятимизга етамиз ва мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз, – дейди тажрибали футболчи “Локомотив” матбуот хизматига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!