Ислом Тўхтахўжаев ва Марат Бикмаевларнинг ахволи қандай?

28 июнь, 20:19 453

Ислом Тўхтахўжаев ва Марат Бикмаевларнинг ахволи қандай?

“Локомотив” 30 июнь куни “Металлург”га қарши биринчи даврадаги сўнгги учрашувини ўтказади. “Темирйўчилар” ушбу қарама-қаршиликка қизғин тайёргарлик олиб боришмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Локо” футболчилари бугун ҳам ўз қароргоҳларида машғулот ўтказишди. Машғулот жараёни анча қизиқарли кўриниш олди. Унда дастлаб чигалёзди машқлари ўтлагач, махсус ҳаводаги волейбол машқлар жамланмаси бажарилди. Сўнг жарима зарбалари бериш ҳамда стандарт вазиятлардан унумли фойдаланаиш борасида иш олиб борилди.

Ислом Тўхтахўжаев ва Марат Бикмаев якка тартибда шуғулланишни давом эттиришмоқда. Диёр Туропов эса шифокор назорати остида енгил югуриш машқларини бажариш билан чекланмоқда. Маҳоратли ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан иккинчи даврада сафга қайтади.