"Ислом бирдамлик ўйинлари". Бронзаларимиз сони яна биттага кўпайди

15 май, 19:15 224

Ўхшаш хабарлар

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган "Ислом бирдамлик ўйинлари" ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Мусобақаларнинг бугунги кун дастуридан ўрин олган оғир атлетика баҳсларида 75 килогракмм вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз Омадой Отақўзиева икки машқ натижасига кўра, 208 килограмм тошни ўзига бўйсундирган ҳолда, бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш лозим, ушбу беллашувда олтин медални мисрлик Равия Абдулхолиқ қўлга киритган бўлса, кумуш медал Туркия вакиласи Робия Кайяга насиб этди.

Юлдуз Раҳматова тайёрлади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.