Ислом бирдамлик ўйинлари: Дзюдочиларимиз бронза медаллари учун курашишади

Озарбойжоннинг Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда. Ушбу мусобақанинг эркаклар ўртасидаги дзюдо баҳсларида ҳамюртимиз ҳамюртларимиз бронза медаллари учун курашадиган бўлишди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларнинг +100 килограмм вазн тоифасидаги спортчимиз Бекмурод Олтибоев ярим финал босқичида жазоирлик Теммар Нажибга иппон баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Сойиб Қурбонов дастлаб, қозоғистонлик Виктор Демяненкога иккита вазаре баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйган ҳолда, қўшимча саралаш босқичида Саудия Арабистони вакили Султон Манияни иппон эвазига таслим этишга муваффақ бўлди. Шунингдек, -90 килограмм вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давронбек Сатторов ҳам Сойиб Қурбонов каби дастлабки беллашувда туркиялик Ботухон Эфемгилга битта вазаре баҳоси эвазига имкониятни бой бериб, қўшимча саралаш босқичида БАА вакили Михаил Марчитанни иппон эвазига мағлуб этган ҳолда, бронза медали учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Бундан ташқари -81 килограмм вазн тоифасидаги спортчимиз Давлат Бобонов ҳам давтлабки беллашувда Сурия вакили Муҳаммад Қосимни иппон эвазига таслим этган ҳолда, ярим финал босқичида туркиялик Илкер Гулдурен қаришилигини енга олмади.

Қайд этиш жоиз, энди ҳал қилувчи баҳсларда +100 килограмм вазн тоифасида Бекмуурод Олтибоевга марокашлик Мустафо Абдуллауи гиламга чиқса, 100 килограммгача бўлган вазн тоифасида Сойиб Қурбонов жазоирлик Льес Буякуб билан баҳс олиб боради. Шунингдек, -90 килограмм вазн тоифасида Давронбек Сатторов Элиас Насифга қарши гиламга кўтарилса, -81 килорамм вазн тоифасида Давронбек Сатторов қатарлик Усома Ҳаджам билан белашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!