Ислом бирдамлик ўйинлари: Муаттар Набиева бронза медалини қўлга киритди

14 май, 14:39 165

Ислом бирдамлик ўйинлари: Муаттар Набиева бронза медалини қўлга киритди

Озарбойжонинг Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдалик ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган баҳсларда ҳамюртларимиз медаллар жамғаришни бошлаб юбоиршди.

Хусусан, оғир атлетика бўйича 58 килограммгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Муаттар Набиева икки машқ натижасига кўра, 196 килограмм тошни ўзига бўйсундирган ҳолда, бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, ушбу вазн тоифасида олтин медал туркиялик Сумайя Кенлига насиб этган бўлса, кумуш медални Акчедья Жагаддитха қўлга киритди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.