Ислом бирдамлик ўйинлари: Озарбaйжон президенти ўзбекистонлик спортчиларни тақдирлади
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган IV Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда.
Карате бўйича -61 кг вазн тоифасида қатнашган Барно Мирзаева бронза медали учун курашда Кот Д'Иувар вакили Куассинини 5-0 ҳисоби билан мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан жой олди. Ҳамюртимизни ушбу медал билан шахсан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев тақдирлади.
Эслатиб ўтамиз Барно Мирзаева чорак финалда Иордания вакили Жаберга қарши курашиб, 4 -1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалда озарбайжонлик Абиевага 3 2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Шаҳзода Абдуллаева тайёрлади
Фикрлар