Испания Кубоги. “Реал” ўз уйида “Сельта”га ютқазди

CHERY AUTO

 

Tecno

Испания Кубоги чорак финал дастлабки ўйинида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида “Сельта” футболчиларини қабул қилди.

"Қироллик клуби" кутилмаганда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Яго Аспас ҳисобни очган бўлса, 5 дақиқадан кейин Марсело ҳисобни тенглаштирди. Яна бир дақиқа ўтар-ўтмас Кастро "Сельта"га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди. 

Шу тариқа "Реал" 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериядан кейин 2 марта кетма-кет мағлубиятга учради. 

Реал Мадрид – Сельта 1:2

Голлар: 0:1 – 64 Аспас, 1:1 – 69 Марсело, 1:2 – 70 Кастро.

Реал Мадрид – Касилья, Варан, Марсело, Данило (Бензема, 80), Рамос, Кроос, Каземиро, Асенсио (Мората, 53), Модрич, Васкес (Ковачич, 71), Роналду.

Сельта – Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Ронкалья, Радоя, Диас, Эрнандес, Васс (Гвидетти, 89), Бонгонда (Систо, 87), Аспас (Гомес, 82).

Огоҳлантиришлар: Рамос (6), Диас (42), Эрнандес (45).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!