Испания. Ла лигани тарк этадиган яна бир жамоа номи маълум бўлди

Бугун Испания Ла лигасининг 35-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Бундан бир муддат илгари “Реал Сосьедат” хамда “Гранада” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда сан-себастьянликлар рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. Мазкур мағлубият “Гранада”ни муддатидан аввал Ла лигани тарк  этишига сабаб бўлди.

Апрель  ойи бошларида англиялик Тони Адамсни бош мураббий этиб тайинлаган “Гранада” олий дивизионни тарк этадиган бўлди. “Арсенал”нинг собиқ футболчиси “Гранада” бошқарувида кетма-кет  4 та беллашувда имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда “Осасуна” ҳам Ла лигани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган эди.

Испания Ла лигаси. 35-тур

Реал Сосьедад – Гранада 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 45 Вела, 1:1 – 65 Рамос, 2:1 – 84 Хуанми.

Реал Сосьедад – Рульи, Сальдуа, Навас, Гонсалес, Берчиче, Прието (Каналес, 70), Ильярраменди, Гранеро (Сурутуса, 59), Вела (Баутиста, 78),Хуанми, Ойарсабаль.

Гранада – Очоа, Фулькье, Хонгла, Ингасон, Сильва, Ангбан, Агбо, Куэнка, Перейра, Малле (Бога, 64), Рамос (Понсе, 68).

Огоҳлантиришлар: Ангбан (42), Понсе (80), Хонгла (87).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!