Испания. “Реал” қийин кечган ўйинда “Валенсия”дан устун келди

29 апрель, 21:26 408

Испания. “Реал” қийин кечган ўйинда “Валенсия”дан устун келди

Бугун Испания Ла лигасида 35-тур ўйинлари  давом эттирилмоқда. Бундан бир неча дақиқалар олдин Мадриднинг “Реал” хамда “Валенсия” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Зинедин Зидан шогирдлари Криштиану Роналду хамда Марселоларнинг голлари эвазига мухим бўлган 3 очкони қўлга киритди. Ўз навбатида “кўршапалаклар” бунга бир бор жавоб қайтаришди.

Испания Ла лигаси. 35-тур

Реал Мадрид – Валенсия 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 27 Роналду, 1:1 – 82 Парехо, 2:1 – 86 Марсело.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Васкес, 90), Каземиро, Кроос, Хамес (Асенсио, 66), Роналду, Бензема (Мората, 72).

Валенсия – Диего Алвес, Гарай, Тони Лато (Гайя, 86), Монтойя, Мангаля, Парехо, Солер, Орельяна (Баккали, 89), Нани (Родриго, 70), Санти Мина,Мунир.

Огоҳлантиришлар: Парехо (21), Тони Лато (25), Каземиро (52), Гарай (56), Мангаля (64), Мората (77), Модрич (82).