Испания кубоги. "Барселона" Мадридда "Севилья"ни йирик ҳисобда енгди ва бош совринни қўлга киритди

Кеча Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида Испания кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи баҳсга қадар етиб кела олган “Барселона” ҳамда “Севилья” ўртасидаги қизиқарли учрашув голларга бой кечди. Аниқроғи, шу куни каталонияликлар рақиблари дарвозасига жавобсиз 5та тўп йўлаб ғалаба қозонди ва бош совринни қўлга киритди.

“Севилья” – “Барселона” 0:5 (0:3, 0:2)

21 апрель «Ванда Метрополитано»

Голлар: 0:1 – 14 Суарес, 0:2 – 31 Месси, 0:3 – 40 Суарес, 0:4 – 52 Иньеста, 0:5 – 69, пенальти Коутиньо.

“Севилья” – Сория, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Нзонзи, Банега, Васкес (Нолито, 86), Сарабия (Лайюн, 82), Корреа (Сандро Рамирес, 46), Муриэль.

“Барселона” – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо (Дембеле, 82), Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс (Паулиньо, 76), Иньеста (Денис Суарес, 88), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Меркадо (34), Эскудеро (38), Иньеста (67), Бускетс (74), Васкес (74).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!