Испания кубоги. "Барселона" сафарда "Атлетико"ни мағлуб этди

Бироз аввал Испания пойтахти Мадрид шаҳрида мамлакат кубоги, ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Атлетико" меҳмони бўлган Каталониянинг "Барселона" клуби 1:2 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиннинг 7-дақиқасида Суарес ҳисобни очган бўлса, Месси 33-дақиқада ҳисобдаги фарқни 2тага етказди, 0:2. Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида мезбонларнинг иқтидорли хужумчиси Антуан Гризманн ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди, 1:2.

getty images

 

"Атлетико" — "Барселона" 1:2
Голлар: Гризманн, 59 — Луис Суарес, 7, Месси, 32

"Атлетико": Мойя — Врсалько (Торрес, 46), Годин, Савич, Фелипе Луис — Хуанфран, Габи, Коке, Сауль (Гайтан, 59) — Карраско (Гамейро, 69), Гризманн

"Барселона": Силлессен — Роберто, Пике, Умтити, Альба — Ракитич (Денис Суарес, 58), Маскерано, Андре Гомеш (Рафинья, 72) — Месси, Луис Суарес, Неймар

Огоҳлантиришлар: Сауль, Савич, Гризманн, Хуанфран — Неймар, Месси, Маскерано

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!