Испания кубоги финалида Роналдуга “қизил” кўрсатган ҳакам ишлайди

13 май,2017, 00:10 830

Испания кубоги финалида Роналдуга “қизил” кўрсатган ҳакам ишлайди

Испаниянинг Sport.es порталининг хабар беришича, “Алавес” хамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги Испания кубоги финалини сарагосалик Клос Гомес бошқариб боради.

39 ёшли ушбу рефери Испания чемпионати 22-турида бўлиб ўтган “Барселона” – “Алавес”(6:0) учрашувида ҳам ишлаганини таъкидлаш жоиз. Ўша баҳсда Гомес жаноблари футболчиларга 4 та сариқ карточка кўрсатиш билан чекланган эди.

Бу финал Карлос Гомес учун иккинчи Испания кубоги финали саналади. 2013 йилда “Реал” хамда “Атлетико” жамоалари ўртасидаги финал ўйинида Габи хамда Криштиану Роналдулар ушбу ҳакамдан қизил карточка олишган. Ўшанда, “матрасчилар” қўшимча бўлимлардаги гол эвазига кубокни қўлга киритган эди.