Испания полицияси Гвардиолани айримачилар рўйхатига киритди

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола испан полицияси тузган айримачилар рўйхатидан жой олди. Айтиш лозимки, ушбу рўйхатга жорий йил Каталония мустақиллиги учун ўтказилган референдумларда фаоллик кўрсатган шахслар киритилган.

El Nacional нашри тарқатган хабарга кўра 45 ёшли мутахассис ҳам ушбу жараёнда фаол қатнашган ва фуқароларни Каталония мустақиллиги учун овоз беришга чақирган.

“Гвардиола минтақанинг Испаниядан ажралиб чиқишини қўллаб-қувватлади”, - дейди мамлакат полицияси ўз баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни ўтказилган сайловларда 2 044 038 (90,18%) каталониялик Испаниядан ажралиб, мустақил давлат бўлиш учун овоз берган. Бироқ, Испания ҳукумати ушбу сайловларни ноқонуний деб топди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!