Испания прокуратураси солиқ тўламагани учун Роналдуга нисбатан судга даъво аризаси киритди

13 июнь,2017, 18:15 319

Испания прокуратураси солиқ тўламагани учун Роналдуга нисбатан судга даъво аризаси киритди

Испания прокуратиураси Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналдуни солиқлардан бўйин товлагани учун унинг устидан судга даъво аризаси киритди.

Ушбу ариза солиқ органларининг ҳисоботларига асосланган ҳолда ёзилган. Маълум бўлишича, Роналду 2011-2014 йилларда жами 14,7 млн евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан қочган. Прокуратуранинг аризасида қайд этилишича, португалиялик футболчи 2010 йилда тузган бизнес структураси ёрдамида ўзининг имижидан келган соф фойдани яширишда фойдаланган. Аммо, “Реал” вакиллари буни рад этишмоқда.

Прокуратуранинг хабарига кўра Роналду 2011 йилда 1,4 млн евро, 2012 йилда 1,7 млн евро, 2013 йилда 3,2 млн евро ва 2014 йилда 8,5 млн евро миқдоридаги солиқларни тўламаган.