Испания – Колумбия 2:2. Мората жамоасини мағлубиятдан қандай сақлаб қолди (Видео)

 

Шу кунларда ФИФА кунлари муносабати билан кўплаб мамлакатлар ўзаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишмоқда.

Жумладан, Испания терма жамоаси Колумбия футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Эътиборлиси, испанияликлар ўйинда ҳисобни очди, аммо Колумбия аъзолари иккита гол уриб, ҳисобда олинга чиқиб олди. Учрашувнинг 87-дақиқасида “Реал” ҳужумчиси Альваро Мората “қизил фурия”ни мағлубиятдан сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!