Испаниядан келгуси мавсум еврокубокларда иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум бўлди

Чемпионат якунига бир тур қолганида Испанияда келгуси мавсум еврокубокларда қатнашадиган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Унга кўра "Барселона", "Атлетико", "Реал" ва "Валенсия" янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этса, "Вильярреал", "Бетис" ҳамда "Севилья" ўз омадини Европа лигасида синаб кўради.

Бундан ташқари сўнгги тур олдидан Сегундага равона бўладиган жамоалар номи ҳам маъум бўлиб улгурди. Унга кўра "Депортиво", "Лас Пальмас" ва "Малага" келаси мавсум Ла Лигада ўйнамайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!