Испанлар Зидан ва Роналдуга тан беришди

8 июнь,2017, 19:16 850

Испанлар Зидан ва Роналдуга тан беришди

Испания Ла лигасининг май ойидаги энг яхши  мураббийи ва футболчисининг номи эълон қилинди. Унга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ойнинг энг яхши футболчиси бўлган бўлса, Криштиану Роналду май ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

“Қироллик клуби” май ойида Ла лигада 4 та ўйин ўтказди ва барча ўйинда ғалабага эришган холда чемпионликка эришди.

Роналду эса шу тўрт ўйинда 6 та гол киритишга муваффақ бўлди. Португалиялик юлдуз мавсум давомида Испания чемпионатида 25 та гол киритишга муваффақ бўлди.