Исроил Мадримов WSB ҳафталигининг энг яхши боксчисига даъвогарлар қаторида


Хабарингиз бор, ўтган дам олиш кунлари Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VII мавсум чорак финал илк жанглари ўтказилди. Мазкур қарама-қаршиликларнинг бирида “Uzbek Tigers” Самарқандда амалдаги чемпион “Cuba Domadores” боксчиларини қабул қилиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур жангларнинг 75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов Рио Олимпиадаси ва жаҳон чемпиони Арлен Лопесни мағлуб қилди ва мусобақанинг “ҳафта боксчиси” номига даъвогарлар қаторидан ўрин олди.

madrimov_lopez_024

Шунингдек, ушбу рўйхатдан “France Fighting Roosters” жамоасининг испаниялик аъзоси Самуэль Кармона ва “Astana Arlans” боксчиси Сапарбай Айдаров ўрин олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!