Исроил Мадримов қозоғистонлик боксчини таслим этди

5 май,2017, 15:47 1326

Исроил Мадримов қозоғистонлик боксчини таслим этди

“World Series of Boxing” жангларида “Uzbek Tigers” жамоаси таркибида муваффақиятли жанглар ўтказиб келаётган Исроил Мадримов Бокс бўйича Осиё чемпионатида нималарга қодир эканлигини яна бир бор исботлади.

75 кг вазн тоифасида бироз аввал якунига етган баҳсда ҳамюртимиз Исроил Мадримов қозоғистонлик Абилхон Аманкулга қарши рингга кўтарилди. Рейтинг бўйича ўзидан бир поғона баланд боксчига қарши курашган боксчимиз якунда ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини ҳал қилди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.