Исроил Мадримов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади

Бутунжаҳон бокс сериялари VIII мавсум жанглари давом этмоқда.

Жамоамизнинг энг кучли боксчиларидан бири Исроил Мадримов турнирдаги олтинчи жангини Кейбар Гонсалезга қарши ўтказди. Бунгача у тўртта жангда ғолиб чиққан бўлса, Колумбияда ўтган учрашувда ноҳақлик қурбони бўлган эди.

75 кг вазн тоифасида кечган беллашувда Исроил ўз зарбалари билан рақибини қарши олиб, уни анча шошириб қўйди. Бир гал ҳаттоки нокдаун ҳолатига туширди.

Раунд сўнггида эса венесуэлалик боксчи боксчимизнинг таъқибидан зўрға қочиб қутулди. Жанг кўра, Исроил 50:45, 50:43 ва 50:41 ҳисобларида ғолиб чиқди.

“Uzbek Tigers” vs “Caciques Venesuela” – 4 : 0. LIVE

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!