Исроил Мадримов рақибини янчиб ташлади

  • 27 февраль, 2018, 20:45
  • 0
  • Бокс

Жаҳон Бокс Сериялари VVI мавсум 2-тур жанглари пойтахтдаги «Универсал» спорт саройида давом этади. Қизиқарли ва томошабоп тарзда ўтаётган ўзбекистонлик ва кубалик боксчилар ўртасидаги жанглар охирлаб қолмоқда.

Бокс кечасининг навбатдаги жангида Осиё чемпиони Исроил Мадримов 2016 йилги Рио Олимпиадаси олтин медаль соҳиби Арлен Лопесга қарши рингга кўтарилди.

Ўтган йили Самарқандда ўтказилган ушбу боксчилар ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳамюртимиз Исроил Мадримов яққол устунлик билан рақибини мағлуб этган эди.

Ўзбекистонлик мухлислари қаршисида кубалик боксчига қарши рингга чиққан Исроил Мадримов бу сафар ҳам ортиқча қийинчиликларсиз рақибини мағлуб этди.

Бироздан кейин бокс оқшомининг сўнгги жангги бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик Санжар Турсунов «Cuba Domadores» аъзоси Эрисланди Савонга қарши кураш олиб боради.

75 кг: Исроил Мадримов 3–0 Арлен Лопес

Умумий ҳисоб

“Uzbek Tigers” 3-1 “Domadores de Cuba”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!