3499 0
 

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VII мавсум чорак финалнинг дастлабки учрашуви доирасида “Uzbek Tigers” аъзоси Исроил Мадримов (75 кг) амалдаги чемпион “Cuba Domadores” боксчиси, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Арлен Лопесни мағлубиятга учратган эди.

Истеъдодли боксчимизнинг Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers” таркибидаги жанглари мухлису мутахассислар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётганини инобатга олган SPORTS.uz ахборот портали Исроил Мадримовдан экслюзив интервью олди.

Суҳбат чоғида Исроил ҳали бирор оммавий ахборот воситасида эълон қилинмаган ажойиб маълумотлар, рингдаги сальтолар, ўзи ёқтирган футболчилар, нимадан қўрқиши ва кубалик боксчини мағлуб этиш сирини ошкор қилди.

Тез орада ушбу суҳбат SPORTS.uz ахборот портали ўқувчилари эътиборига ўзбек, рус ва инглиз тилида ҳавола этилади.

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98