Исроил ва Санжар “India Open” турнирининг кейинги босқичига йўл олишди

  • 30 январь, 2018, 10:30
  • 0
  • Бокс

Ҳиндистонда бокс бўйича “India Open” халқаро турнири баҳслари давом этмоқда.

75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримов ҳиндистонлик  Дено Ферожа билан куч синашиб, жангни иккинчи раунддаёқ тамомлашга эришди ва кейинги даврага йўл олди.

Шунингдек, 91 килограммгача бўлган боксчилар қарама-қаршилигида ёш боксчимиз Санжар Турсунов камерунлик Кристиан Ндзие Цойега рингга кўтирилди. Қизиқарли кечган жанг якунида, ҳакамлар ҳамюртимизнинг ғалабасини эътироф эътироф этишди.

Афсуски, энг енгил вазнли боксчилар ўртасида кечган тўқнашувда (46-49 кг) Мироншоҳ Ибрагимов илк учрашувни филиппинлик Рамел Магадога қарши ўтказиб, имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!