Истеъдодли боксчи Элнур Абдураимовни табриклаймиз!

 

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элнур Абдураимов туғилган кунини нишонламоқда.

Элнур 1994 йилнинг 10 июнь куни туғилган. Боксчимиз ёш бўлишига қарамай, юқори натижаларни қайд этиб келмоқда. У мамлакатимидан ташқари, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Украина, Латвия каби қатор давлатлар ташкил этилган халқаро турнирларда шоҳсупага кўтарилди.

2015 йили Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади. Шу йилнинг ўзида Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам бронза медаль ва Рио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.

Бу йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шунингдек, "Uzbek tigers" жамоаси таркибида қатор ғалабалари билан мухлисларни хушнуд этмоқда.

Айни пайтда Германияда бўладиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Элнур Абдураимовга улкан ғалабалар тилаймиз!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!