Истеъдодли боксчиларимиз юртимизга қайтиб келди

  • 13 декабрь, 2017, 21:05
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Ярославль шаҳрида ўтказилган бокс бўйича халқаро турнирда ёш боксчиларимиз 10 та олтин медальни қўлга киритган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Нуфузли мусобақа ғолибларини Тошкент вокзалида Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Халқаро турнирда мезбон боксчиларидан ташқари Ўзбекистон, Беларус, Қозоғистон, Украина келган чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун ўн вазн тоифасида рингга кўтарилди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасиз аъзоларидан 48кгда Аҳмаджон Аҳмедов, 50 кгда Кобланбай Тўрабоев, 52 кгда Фарход Эшмаҳаметов, 54 кгда Руслан Абдуллаев, 57 кгда Асадбек Абдураимов, 60 кгда Фарруҳбек Хасанов, 63 кгда Логин Петров, 66 кгда Нурислом Исмоилов, 70 кгда Жаҳонгир Зокиров, 75 кгда Шоҳжаҳон Абдуллаев барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлган эди.

– Халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг энг яхши боксчиси бўлганимдан хурсандман, – дейди Н.Исмоилов. – Келгуси мусобақаларда юртимиз шарафини янада юксалтиришга бор куч-ғайратимни ишга соламан.

Эслатиб ўтамиз, Мусобақда терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. 

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!