Истеъдодли футболчи Мессининг қурбони бўлганидан афсусда

27 март, 10:00 811

Истеъдодли футболчи Мессининг қурбони бўлганидан афсусда

 

Футбол оламида буюк футболчиларнинг истеъдодли ёшларга таъсири ҳар доим ҳам яхшиликка хизмат қилавермаслигини яна бир бор ўз исботини топди.

Замонавий футболнинг ёрқин юлдузи - "Барселона" етакчиси Лионель Мессининг "юки" испаниялик истеъдодли футболчи Херард Деулофеуни синдириб қўйганини маълум бўлди.

- Мени Месси билан солиштиришлари менга фақат зарар келтирди, - дейди "Барселона"да тарбияланган Херард Деулофеу. - Мен одамда мақолалар ўқимайман. Лекин мени ҳаётимга таъсир қилган мақола сарлавҳаси ҳамон эсимда. Мени Месси билан солиштиришгани мухлислар томонидан менга катта босим юклади. Мен Месси бўла олмайман, чунки Лео битта. Ўзимга Роналдиньонинг ўйини ёқади.

Айни пайтда Деулофеу ижара асосида "Милан"да тўп сурмоқда.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.