"Истиқлол" клубида парокандалик юз бермоқдами?
Хабарингиз бор, Теҳроннинг «Истиқлол» клуби ФИФА томонидан ўтган ой жазога тортилди. Натижада теҳронликлар ушбу мавсумнинг сўнггига қадар қишки трансфер ойнасида жамоага қўшиб олинган футболчиларни майдонга тушира олмайди.
Оқибатда “Истқилол”га яқиндагина келиб қўшилган Андраник Теймурян ҳамда Сервер Жепаров ўзларига янги жамоа топиш пайига тушиб қолдилар. Чунки Эронда қишки трансфер мавсуми шу ҳафта ўз якунига етади. Агар ушбу футболчилар тезроқ муаммони бартараф этмасалар, бошқа мамлакат чемпионатларида тўп суришга тўғри келиб қолиши табиий ҳол эди.
Бир неча соат аввал, Эрон терма жамоаси аъзоси Андраник Теймурян «Истиқлол» клуби расмийлари билан учрашди ва жамоа билан тузилган шартномани бекор қилди.
Бироз аввал эса, Сервер Жепаров Исфаҳоннинг “Сепаҳон” клуби билан 6 ойлик ижара шартномаси борасида музокараларнинг якуний қисмида иштирок этмоқда. Томонларнинг якуний қарорига кўра, ҳамюртимиз 6 ойлик муддат давомида “Сепаҳон” клуби сафида тўп суради.
Шунингдек, «Истиқлол» таянч ярим ҳимоячиси Фаршид Бағерий "Персополис" жамоаси билан оғзаки келишувга эришди. Футболчи «Истиқлол» билан шартномани бекор қилиши учун "Персополис" жамоасидан 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тақдим этишларини талаб қилмоқда.
Фикрлар