"Истиқлол" стадионидаги тез тиббий ёрдам ходимлари (фото)

16 октябрь,2017, 19:30 2276

“Нефтчи” клуби ҳақида гап борганда биринчи навбатда ҳаёлингизга турдан-турга бўшаб бораётган "Истиқлол" стадиони ва Ободнинг “қувиб юборилиши” сабаб Олий лигада жон сақлаб қолишга умид қилаётган Вадим Абрамовнинг шармандали жамоаси келиши табиий ҳол, албатта.

Беш маротаба Ўзбекистон чемпионига айланган "буюк чинорлар" деб таъриф беришга хижолат бўлиб турган фарғоналик мухлислар "керак бўлса чемпион ҳам бўламиз" деб айтган жаноб Фёдоровни ҳар бир ўйиндан сўнг бир "йўқлаб" қўйишса ажаб эмас.

Биз ҳозир “Нефтчи” клубини жар ёқасига олиб келиб, сўнгра “Локомотив”дан қўним топган Андрей Фёдоров ҳақида фикр юритмоқчи эмасмиз. Шунчаки, Фарғона шаҳрида қад ростлаган “Истиқлол” стадионидаги тез тиббий ходимларининг фотосуратини эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.