"Истиқлол" устози "Насаф-2" билан баҳсдан сўнг нималар деди?

Бугун Ўзбекистон Биринчи лигасида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Фарғонанинг "Истиқлол" клуби бу турда ўз майдонида "Насаф-2" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Усмон Асқаралиев ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун шогирдларимдан кўнглим тўқ бўлди. Афсуски, улар майдонда «Сурхон» билан ўйин хақидаги ўйлар билан харакатланишди. Шу сабабдан хам, биринчи бўлимдаги кўплаб вазиятлар кўкка совирилди. Албатта бундай кўримсиз вазиятлар Олий лига бахсларида хам кўплаб кузатилади. Бу хатоларни машғулотлар жараёнида тўғирлаймиз.

Мен хар бир ўйинчига имконият бераман. Захирадан тушаётган футболчиларга эса ўйинни ўз қўлига олишлари хақида кўрсатмалар берамиз. Эътибор қилсангиз иккинчи, учинчи, тўртинчи голга захирадан қўшилганлар муаллифлик қилишди. Вахоланки, аввалги учрашувда улар асосий таркибда харакат қилишганди.

Мақсадимиз Олий лигага чиқиш, имкониятлар сақланиб турибди. «Сурхон» билан ўйин қайсидир маънода бизни кучимизни белгилаб беради ва «Хаёт ёки мамот» бўлади.

Мухлисларимизга чексиз миннатдорчилик билдилараман. Улар сони янада кўпайишини ҳохлардим. Ва яна бир бор чиройли ўйин учун барчага раҳмат, - деб сўзларини якунлади Усмон Асқарилиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!