"Истиқлол"нинг янги мавсумда ниятлари жиддий

Ўтган мавсум Биринчи лига бахсларида дебют қилган ва якунда кумуш медалларни қўлга киритган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси янги - 2018 йилда  ўз олдига юксак мақсадларни қўймоқда.

SPORTS.uz интернет-порталига маълум қилишларича, жамоа бу йил ҳам ПРО-лигада иштирок этишни мақсад қилган. Жамоа мураббийлари тайёргарликни 10-январь куни бошлашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол"ни ўтган мавсумда Усмон Асқаралиев бошқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!