Истомин 1 соатга қолмай ғалаба қозонди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бугун Швейцариянинг Гштад шаҳрида “Swiss Open Gstaad” турнирида ўз юришини бошлади.

Ҳамюртимиз ўйинларни мусобақанинг асосий тўридан бошлади. Соврин жамғармаси 540 310 еврони ташкил этувчи турнирнинг илк даврасида ҳамюртимизга саралашдан чиққан италиялик Лоренцо Жустино рақиблик қилди.

Эътиборлиси, Денис рақибини 56 дақиқа ичида 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди ва турнирнинг иккинчи даврасига йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!