Истомин Истанбулда иродасини намойиш этди

13 сентябрь, 19:13 286

Истомин Истанбулда иродасини намойиш этди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Туркиянинг Истанбул шаҳрида старт олган "Челленжер" туркумига кирувчи турнирдаги юришини давом эттирмоқда.

Бугун Денис иккинчи даврадаги ўйинини ўтказди. Унга бу босқичда россиялик Роман Сафиуллин рақиблик қилди. 2 соат 6 дақиқа давом этган беллашувда теннисчимиз ўз иродасини кўрсатиб, илк сетда ғолиб бўлган бўлсада, якунда 3:6, 6:3, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Истомин чорак финалда Александр Бублик(Қозоғистон) - Симеоне Боллели(Италия) қарама-қаршилигида ғалаба қозонган теннисчи билан куч синашади.