Истомин: Мен бундай тарзда ғалаба қозонишни истамаган эдим

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Ченгдудаги финалда кипрлик Маркос Богдатисга қарши кечган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда АТP расмий сайти хабар бермоқда.

“Мен Маркосни тушунаман. Боиси, ўзим ҳам бундай ҳолатга бир неча бор тушганман. Бундан ташқари, менинг биринчи ишим Маркосга ёрдам бериши бўлди. Биз у билан таниш дўстлармиз.

Албатта, мен ғолиб бўлишни истаган эдим. Бироқ бу тарзда эмас. Умид қиламанки, у тезда соғайиб кетади ва мавсумнинг  қолган қисмини яхши ўтказади.

Мен ўзимни бу ҳафтада жуда яхши ҳис этдим. Мен ҳозир Австралиядаги ҳолатимдагидек ўзимни яхши ҳис этмоқдаман”, – деб айтиб ўтди ҳамюртимиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!