Истомин "Ролан Гаррос"да ҳам сенсация қиладими?

19 апрель, 18:10 439

 

Жорий йилнинг 28 май - 11 июнь кунлари Франциянинг Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумидаги иккинчи турнир - "Ролан Гаррос" бўлиб ўтади.

Франция очиқ чемпионати ташкилотчилари бу турнирда асосий тўрдан жой олган жами 104 нафар теннисчининг рўйхатини эълон қилди.

Жаҳон рейтингида 72-поғонани эгаллаб турган мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин "Ролан Гаррос"нинг асосий тўрида ўйнайдиган ракетка усталари қаторидан жой олди.

Денис Истомин январь ойида "Катта дубулғанинг" илк турнири - Австралия очиқ чемпионатида сербиялик Новак Жоковични мағлубиятга учратиб, шов-шув кўтарган эди. 

SPORTS.uz