Истомин Хитойда кучли рақибни мағлуб этди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Хитойнинг Ченгду шаҳрида мукофот жамғармаси 1 млн доллардан зиёд бўлган мусобақадаги иккинчи ўйинини ўтказди.

Биринчи даврада Янн Ленард-Штруффдан устун келган теннисчимизга иккинчи даврада россиялик Карен Хачанов тўқнаш келди. Истомин жаҳоннинг 32-ракеткасига қарши кортда 1 соат 4 дақиқа ҳаракат қилди ва якунда эса ҳамюртимиз 6:3, 6:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Энди унга чорак финалда ақшлик Жаред Дональдсон  рақиблик  қилади. Ушбу ўйин 29 сентябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!