Истомин финалда!

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Хитойнинг Ченгду шаҳрида АТP туркумидан ўрин олган турнир давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин кеча мукофот жамғармаси 1 млн  доллардан зиёд суммани  ташкил этувчи турнир финалига чиқди.

Ярим финал босқичида ҳамюртимизга япониялик Юичи Сугита рақиблик қилди. 1 соат 38 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз 6:2, 6:7, 6:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Энди Истоминга финалда кипрлик Маркос Багдатис рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!