Истомин кучли рақибини 5 соат қийнади

Кеча оқшом Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин “катта дубулға” туркумига кирувчи “US Open” турнири доирасида ўзининг илк ўйинини ўтказди.

Ҳамюртимизга қарши испаниялик Альберт Рамос кортга чиқди. АТP рейтингида 24-ўринда бораётган Рамос Денисга қарши баҳсда жуда қийналди.

5 сет давом этган қарама-қаршиликда испан теннисчиси 4:6, 7:6, 7:5, 6:7 ва 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди.

Қайд этиш жоиз, мазкур беллашув 4 соат 59 дақиқа давом этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!