Истомин ўйнаган турнирда бош соврин Францияга кетди

 

 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иккинчи босқичдан мусобақани тарк этган мукофот жамғармаси 1 837 394 АҚШ доллари бўлган "ABN AMRO World Tennis Tournament - 2017" халқаро турнир ғолиби аниқоанди.

Нуфузли мусобақанинг финал учрашувида мухлислар Жо-Вильфрид Цонга (Франция, 6) — Давид Гоффен (Бельгия, 3) баҳси гувоҳи бўлди. Гарчи биринчи сетда бельгиялик теннисчи 6:4 ҳисобида зафар қучган бўлса-да, бош совринни қўлга киритолмади.

Франциялик теннисчи қолган партияларни 6:4, 6:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, бош совринни ўз юртига олиб кетди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!