Истомин қаттиқ курашди

Қозоғистонда теннис бўйича Профессионал теннис уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидан жой олган "Челленжер" туркумидаги "Capital Cup -2016" халқаро турнири финалида Денис Истомин ва биринчи рақамда сараланган япониялик Йошихито Нишиока ўзаро куч синашди.
 
Ушбу учрашув кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Денис биринчи сетда рақибига 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ иккинчи сетда 7:6 ҳисобида устун келди.
 
Ҳал қилувчи учинчи сетда омад япон теннисчиси томонида бўлди ва у 7:6 ҳисобида зафар қучиб, бош соврин соҳибига айланди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!