Истомин реваншга тайёрми?

 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткачиси Денис Истомин мавсумни муваффақиятли бошлаганига қарамай, кейинги пайтда жароҳати туфайли ишончои ўйин кўрсата олмаяпти.

Айни пайтда “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирига тайёргарлик кўраётган ҳмюртимиз Франциядаги мукофот жамғармаси 482060 евро бўлган "Open Parc Auvergne-Rhône-Alpes Lyon - 2017" турнирида иштирок этмоқда.

Денис Истомин дастлабки даврада австралиялик Танаси Коккинакис билан рақобатлашиб, рақибини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Иккинчи даврада Денис юбиринчи рақамда сараланган канадалик Милош Раонич билан рақобатлашади. Бунгача ҳар икки теннисчи жами уч маротаба ўзаро тўқнашган ва ўйинларнинг бари канадалик ракетка устасининг фойдасига ҳал бўлганди.

Кейинги пайтда машҳур теннисчиларимиз билан тенгма-тенг ўйнаётган Денис Истомин азалий рақибидан реванш олишга ҳаракат қилади. Ҳамюртимиз буни уддалай оладими, йўқми 24 май куни бўладиган ўйинда билиб оламиз.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!