Истоминни ютган теннисчи мухлисларини қўрқитди

 

Австралия очиқ чемпионатининг тўртинчи босқичида ўзбекистонлик Денис Истоминни мағлубиятга учратган болгариялик Григор Димитров ўз юртида ўтказилаётган турнирда мухлисларини қўрқитди.

Мусобақада учинчи рақамда сараланган ва бош совринга асосий даъвогар бўлган Григор Димитров иккинчи босқич учрашувида польшалик Ежи Янович билан куч синашиб, мағлубиятдан қутилиб олди.

Биринчи сетда польшалик теннисчи тажрибали рақибини 6:4 ҳисобида енгди. Бироқ, Янович уўлидаги устунликни ушлаб қола билмади. Кейинги сетларда кучли ўйин намойиш қилган Григор 6:3, 7:5 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга чиқди.

Чорак финалда қуйидаги теннисчилар ўзаро куч синашади:

Жиль Мюллер (Люксембург, 5) — Роберто Баутиста-Агут (Испания, 4)

Стив Дарси (Бельгия) — Давид Гоффен (Бельгия, 2)

Григор Димитров (Болгария, 3) — Виктор Троицки (Сербия, 9)

Николоз Басилашвили (Грузия) — Мартин Клижан (Словакия, 8)

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!