Истоминнинг рақиби аниқланди ёхуд мухлисларни суперўйин кутмоқда

 

 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин Нидерландиядаги "ABN AMRO World Tennis Tournament - 2017" халқаро турнирида иккинчи даврасида куч синашадиган теннисчи номи аниқланди.

Мукофот жамғармаси 1 837 394 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақада Денис Истоминга қарши кортга чиқадиган теннисчи номи болгариялик Григор Димитров ва германиялик Миша Зверев баҳсидан сўнг маълум бўлди.

Ушбу учрашувда Григор Димитров германиялик теннисчининг жиддий қаршилигига учради. Биринчи сетни рақибига 6:7 ҳисобида бой берган болгариялик теннисчи кейинги партияларда мағлубиятдан қутилиб қолди - 6:2, 6:4.

Энди Григор Димитров ҳамюртимиз Денис Истомин билан рақобатлашади. Бу йилги Австралия очиқ чемпионатида бу икки теннисчи ўзаро тўқнаш келган ва Истоминнинг жароҳат олиши учрашув тақдирини Григор фойдасига ҳал қилган эди.

Демак, мухлису мутахассисларни яна бир суперучрашув кутмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!