Истоминнинг режалари қандай?

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Ченгдудаги финалда кипрлик Маркос Богдатисга қарши кечган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда АТP расмий сайти хабар бермоқда.

Теннисчимиз интервью давомида олдиндаги режалари борасида ҳам ўртоқлашди.

“Менинг кейинги мусобақам – Тошкентдаги “Челленжер” бўлади. Кейин эса АTP туркумидаги Стокгольм, Базел ҳамда Париждаги турнирларда иштирок этишни режа қилганман. Мақсадим, мавсумни янада юқори нотада якунлаш”, – деб айтиб ўтди Истомин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!